Покистон ҳужжатсиз афғонларни чиқариб юборади
Покистон ички ишлар вазирининг Моҳсин Нақвининг маълум қилишича, жорий йил охиридан Афғонистон фуқароларининг тегишли ҳужжатларсиз Исломободда қолиши тақиқланади, дея хабар бермоқда Tolo News.
Қайд этилишича, зарур ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2024 йил 31 декабргача этиб белгиланган. Ушбу санадан кейин барча афғон фуқаролари мамлакатда қолишга қаршилик йўқлиги тўғрисидаги сертификатни (NОC) тақдим этишлари керак бўлади.
"31 декабрдан кейин ҳеч бир афғоннинг Исломободда ҳужжатмиз қолишига йўл қўйилмайди. Агар улар қолишни истасалар, Комиссар идорасидан яшаш учун рухсатнома олишлари керак. Яқин кунларда батафсил маълумот берамиз, аммо бу муддатдан кейин Исломободда рухсатсиз яшаш мумкин бўлмайди", - деди у.
Айрим муҳожирлар ҳуқуқлари фаоллари афғон муҳожирлари дуч келаётган муаммоларни ҳал қилиш учун Афғонистон ва Покистон ўртасида қўшма қўмита тузилиши зарурлигини таъкидламоқда.
Аввалроқ БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги (БМТҚК) 36 мингга яқин афғон муҳожири Покистондан мажбурий депортация қилингани ҳақида хабар берган эди.













