Халқаро ҳаёт
-
Россиялик сиёсий таҳлилчи Максим Шевченконинг фикрича, Яқин Шарқда янги ўйинчилар пайдо бўлмоқда. Бу эса Нетаняхунинг "Буюк исроил" орзуси барбод бўлаётганидан даракдир.
-
Афғонистон ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, 12 окябрга ўтар кечаси ўтказилган операцияда 58 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган ва улардан 30 нафари жароҳатланган. Шунингдек, 20 та Покистон хавфсизлик пости вайрон қилинган.
-
Эрон Экспертлар кенгаши раисининг ўринбосари Аббос Каабий Нобел мукофоти ўрнига исроил томонидан ўлдирилган "Ҳизбуллоҳ" шиалар ҳаракатининг собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ шарафига “Насруллоҳ мукофоти”ни таъсис этишни таклиф қилди.
-
АҚШ ҳукумати 1 ноябрдан бошлаб Хитойдан олиб кириладиган барча маҳсулотларга амалдаги божлар устига қўшимча равишда 100 фоизлик бож жорий этади.
-
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси минтақадаги асосий хавфсизлик элементларидан биридир, деди Владимир Путин Душанбеда Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашувда.
-
Хабарларга кўра, Покистон тунда Кобулнинг бир қатор ҳудудларига ҳаво зарбалари йўллаган. Натижада "Теҳрике Толибон Покистон" гуруҳи раҳбари Нур Вали Мақсуд ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо ТТП раҳбари аудио мурожаат йўллаб, у тирик қолганини маълум қилган.
-
Tolo News маҳаллий манбасига таяниб, жумага ўтар кечаси Покистон қирувчи самолётлари мамлакат шарқидаги Пактика вилоятига зарба бергани ҳақида хабар тарқатганди. Маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида камида 10 дўкон вайрон бўлган, яқин атрофдаги биноларнинг ойналари синган. Бундан ташқари Кобул ҳам бир қатор ҳаво ҳужумларига учрагани айтилмоқда: айрим нашрларнинг ёзишича, “Теҳрик-и-Толибон Покистон” (ТТП) етакчиси Нур Вали Мақсуд ўлдирилган.
-
Бу йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Дональд Трампга берилиши тахмин қилинаётган эди. Бунга сабаб сифатида унинг Арманистон ва Озарбайжонни яраштиргани ҳамда Ғазо келишувидаги фаоллиги тилга олинганди. Бироқ Тинчлик бўйича 2025-йилги Нобель мукофоти Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадога берилди.
-
Туркия Косовога Skydagger туридаги минглаб камикадзе-дронларни етказиб берди. Олдинроқ, Сербия президенти Александр Вучич турк дронларининг Косовага етказиб берилишини танқид қилиб, Эрдўғон бошчилигидаги ҳукуматни “Усмонли империясини қайта қураётганлик”да айблаганди.
-
Инглизларнинг 4-каналига кўра, йилнинг 9 ойида Лондондан Тел-Авивга қурол экспорти ҳажми 1 миллион фунт стерлингга етган. Бу ўзаро савдо тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Ажабланарлиси, шунча фактларга қарамай қироллик "экспорт қоидаларига қатъий риоя қилиши" ва сионистларга Ғазо сектори ёки Ғарбий Соҳилда жанг қилиш учун мўлжалланган қуролларни сотмаслигини даъво қилиб келмоқда.





















