Ўзбекистон тарихи
- 01
Совет давлати ўзининг идеологик пойдеворини атеизм устига қурди. Унга кўра, дин жамият ҳаётида ўз ўрнини йўқотиши, ҳатто буткул йўқ бўлиб кетиши керак эди. Бу йўлда сиёсий тизим ўзига хос “юмшоқ қўл” – яъни, диний фонни назорат қилиб турадиган махсус комиссия ҳам тузди.
Бугунги кунда миллий одоб-ахлоқимиз ва қадриятларимизга мос бўлган номлар, одатлар ва либослар “арабпарастлик” тамғаси билан ёмонотлиққа чиқарилаётгани рост. Аслида соқол қўйиш, узун либос кийиш, рўмол ўраш каби инсоний эҳтиёжлар араблар кириб келишидан аввалги даврларда ҳам бўлган...
Совет Иттифоқида Исломга қарши кўп қиррали уруш олиб борилган. Бу уруш ҳам мафкуравий, ҳам репрессив чораларни ўз ичига олган. Шунга қарамай, худосизлар ғолиб бўлишмади. Аллоҳ Таоло айтганидек: "Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир". ("Тавба" сураси 32-оят)