Туркий дунё
-
Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар, азиз дўстлар! Бугун биз – “Азон Глобал” жамоаси муҳим бир баёнот билан сизга мурожаат қилмоқдамиз. Хабарингиз бор, “Азон” лойиҳалари асосчиси, таниқли уламо Устоз Мубашшир Аҳмад ҳозирда суд ҳукми билан ҳибсда сақланмоқдалар. Бу ишни бошидан бери кузатиб турганингиз учун тафсилотларга тўхталмоқчи эмасмиз.
-
“Россия–Марказий Осиё” иккинчи саммити мажлисида РФ президенти бундай дастурлар қаторида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг ҳолатини мониторинг қилиш, сувни тежаш ва қайта фойдаланиш технологияларини жорий этиш, шунингдек оролбўйи ҳудуди ҳамда Оролнинг қуриб қолган сарҳадларида тизимли кўчат экиш ишлари ҳам борлигини маълум қилди.
-
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда наркожиноятлар сони 103 фоизга кўпайган бўлса, синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи 80 баробарга ортган.
-
Бишкекда давлат тилида ёзилмаган кўча номлари ва реклама ёзувлари олиб ташланмоқда, дея хабар берди “24.kg” нашри.
-
Туркия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мамлакат қуролли кучлари Ғазо секторидаги вазиятни барқарорлаштириш учун ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр.
-
Президент маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Европа инсон ҳуқуқлари ташкилотларига доим очиқлигини, улар мамлакатга келиб, маслаҳат беришлари мумкинлигини айтди. Комиловнинг қўшимча қилишича, "уларнинг насиҳати бизнинг менталитетимизга, анъаналаримизга тўғри келмаган тақдирда, қабул қилинмайди".
-
Туркия Косовога Skydagger туридаги минглаб камикадзе-дронларни етказиб берди. Олдинроқ, Сербия президенти Александр Вучич турк дронларининг Косовага етказиб берилишини танқид қилиб, Эрдўғон бошчилигидаги ҳукуматни “Усмонли империясини қайта қураётганлик”да айблаганди.
-
Путиннинг маълум қилишича, руслар отган икки ракета лайнерга тўғридан-тўғри тегмаган, балки ундан бир неча метр узоқликда портлаган. Озар самолётига ракеталарнинг парчалари зарар етказган бўлиши мумкин. Шунингдек, Россия раҳбари ўша вақтда пайдо бўлган Украина дрони ҳам авиаҳалокат айбдори экани ҳақидаги тахминни илгари сурди.
-
Ўзбекистон АҚШ президенти Доналд Трампнинг бевосита кўмагида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлайди, дейилади ТИВ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.





















