Трампнинг Ғазо бўйича режаси эълон қилинди
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо урушига якун ясашга қаратилган режалари эълон қилинди. Al Hadath телеканалининг хабар беришича, ҳужжатга биноан АҚШ босқинчи исроилнинг Ғарбий Соҳилни аннекция қилишига йўл қўймаслик мажбуриятини ҳам олган.
Режанинг асосий бандлари қуйидагича:
Ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш;
ҲАМАСни қуролсизлантириш: қуролли кураш йўлидан воз кечган жангчиларга амнистия берилади;
Гуманитар ёрдам ва тикланиш;
Фаластин маъмурияти ислоҳотлар қилгунча Ғазо “салоҳиятли фаластинликлар” томонидан халқаро назорат остида бошқарилади;
Араб ва халқаро қўшинлар Ғазо хавфсизлигини таъминлайди. исроил эса ўз қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқиб кетади;
Гаровдагилар озод қилингач, исроил қамоққа олинган фаластинликларни қўйиб юборади;
Келгусида Фаластин давлатини тузиш имконияти музокараларда кўриб чиқилиши мумкин, аммо фақат ислоҳотлар ва тикланишдан кейин.













