АҚШ Қозоғистонни қоралашни тўхтатди
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳукумати Байден маъмурияти томонидан молиялаштирилган "аксил дезинформация" дастурларини блоклади. Бу қарор USAID агентлиги фаолиятини кескин чеклашга ва унинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқ аккаунтларининг ўчирилишига олиб келди.
Оқ уйга кўра, Байден маъмурияти Қозоғистонда дезинформацияга қарши курашиш учун 4,5 миллион доллар ажратган. Трамп ҳукумати бу дастурни зудлик билан тўхтатишга қарор қилди.
Шунингдек, Байден даврида:
Гватемалада жинсни ўзгартириш дастурлари – 2 миллион доллар,
Мисрда туризмни ривожлантириш – 6 миллион доллар,
Ироқдаги "Сусам кўчаси" телеканали – 20 миллион доллар маблағ билан таъминланган.
Қозоғистон парламенти депутати Вахит Магеррамов USAID лойиҳаларини текширишни таклиф қилди. Унинг маълумотларига кўра, агентлик 2022-2025 йилларда Марказий Осиёда "инсон ҳуқуқларини илгари суриш" учун 2 миллион доллар сарфлаган.
Магеррамов бу маблағлар Европа ЛГБТ ташкилотларига йўналтирилганини танқид қилиб, бундан Қозоғистон жамияти норозилик билдирганини таъкидлади.
USAID маблағлари музлатилгани Россия, Эрон, Беларус ва Украинадаги мустақил журналистик ташкилотларга таъсир кўрсатди.
Украинадаги оммавий ахборот воситаларининг 90% USAID маблағларига боғлиқ бўлган, улар ҳозир молиялаштириш таҳдиди остида.
Трамп USAID маблағларини 90 кунга расман музлатди, бироқ бюджетни қайта кўриб чиқиш жараёни ёрдамни бутунлай бекор қилишга олиб келиши мумкин.
Грузия ҳукумати Вашингтон томонидан молиялаштирилган ОАВ фаолияти тикланишини истамаслигини маълум қилди. Шу сабабли, USAID маблағларига боғлиқ мустақил журналистик ташкилотлар янги молиялаштириш манбаларини изламоқда.
Бироқ таҳлилчиларга кўра, Трампнинг "шок музлатиши" кўплаб мустақил медиа платформалар учун ҳалокатли бўлиши мумкин.













