Турк қўшинлари Сурияга кирди
Туркия Қуролли Кучларига тегишли йирик ҳарбий конвой Сурия шимолида жойлашган Мунбич шаҳрига кирди.
Маҳаллий манбаларнинг ёзишича, конвойда ўнлаб зирҳли техникалар, ҳарбий транспорт воситалари ва шахсий таркиб мавжуд.
Бу ҳаракат минтақада хавфсизлик чораларини кучайтириш ва стратегик назоратни таъминлаш мақсадида амалга оширилгани айтилмоқда.
Босқинчи исроил ҳукумати эса турк қўшинларининг Мунбичга киришига қаттиқ эътироз билдирган.
Олдинроқ Kann News нашри исроил Туркиянинг Сурияда ҳаво ва денгиз базаси қуришига йўл қўймаслиги ҳақида ёзганди.
Таъкидланишича, агар Туркия қизил чизиқларни босиб ўтса, исроил куч ишлатишга мажбур бўлади.












