2023 йил октябридан буён исроил ҳужумлари оқибатида шаҳид бўлган фаластинликлар сони 50 695 нафарга етди. Сўнгги бир суткада яна 26 киши қурбон бўлгани ва 113 киши жароҳатлангани маълум қилинди. Умумий ярадорлар сони 115 338 нафарга етган.


Ғазо ҳукумат ахборотларига кўра, сўнгги 20 кун ичида 490 бола ўлдирилган, 18 мартда ўт очишни тўхтатиш режими бузилганидан бери эса қурбонлар сони 1 350 нафарга етди.


SAHWA’хабар беришича, исроилнинг вакциналар олиб киришга қўйган тақиқи 602 000 нафар боланинг доимий ногиронлик ва фалаж хавфи остида қолишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирган.


Бундан ташқари, Британия ташқи ишлар вазири Девид Ламми Исроил кучлари Британиянинг икки нафар парламент аъзосини ҳибсга олгани ва парламент делегацияси таркибидаги расмийларга киришга рухсат бермаганини билдирди, дейилади ОАВ хабарларида. 


“Haaretz” газетасига кўра, барча исроиллик асирлар ҳозирда Ғазодаги туннел тармоқларида сақланмоқда. Манбалар исроил кучлари Ғазо ҳудудининг 40 фоизини эгаллаб, ҳарбий операцияларда муҳим натижаларга эришганини таъкидламоқда.

Мавзуга алоқадор