Қатор давлатларда, хусусан Россияда меҳнат мигрантларини қуролли ҳаракатлар учун ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда. Миграция агентлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини бу каби можароларда иштирок этиши жиноий жавобгарликка олиб келишидан огоҳлантирди. 

Агентликка кўра:

  • қуролли можаро ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга яқинлашиш;
  • ҳарбий операцияларда иштирок этиш;
  • хорижий давлатларнинг қуролли кучлари, хавфсизлик хизматлари, ҳарбий адлияси ёки бошқа куч тузилмалари сафига қўшилиш;
  • шубҳали шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ёллаш ёки жалб қилиш таклифларига розилик бериш қатъиян тақиқланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154¹-моддасига мувофиқ, хорижий давлатларда ёлланма асосда ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Мавзуга алоқадор