Афсуски шу давр мобайнида Алоқа гуруҳи ўз ҳукуматларининг урушни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини амалга ошириш бўйича бирон-бир жиддий чора кўрмади. Исроил Ғазодаги болалар, аёллар ва кексаларни қирғин қилишда давом этар экан, давлат раҳбарлари расмий суратга тушиш, қизғин учрашувлар ва қуруқ гапдан нарига ўтишмади.
Ўтган йилнинг охирларида МcDonald’s, Starbucks каби сионистларни қўллаб-қувватловчи компанияларга нисбатан кенг миқёсли бойкот эълон қилинган бўлса, 2024 йилнинг баҳорига келиб, бунинг натижалари – компания эгаларининг катта йўқотишлари бўй кўрсатди. Қолаверса, машҳур университетлар бўйлаб урушга қарши талабалар ҳаракатининг кучайиши сабабли академик бойкот ҳам юзага келди.
Агарда сиз бу ҳаракатдан чарчаган бўлсангиз, билингки, Исроил бўлмиш душман бизнинг ғазолик биродарларимизни ўлдириш ва қатл қилишдан чарчамаяпти. Шу билан бирга у бизнинг гўдакларимизни азоблашда, уларни яқинларидан жудо қилишда, оч-наҳор ва сувсиз қолдиришда давом этяпти. Сиз ушбу тузумга кўмак бўлаётган маҳсулотларни сотиб олмоқчи бўлганингизда ёки уларни қўллаб-қувватлаётган машҳурларни кузатаётганингизда шуни унутмангки, ишғолчи тузум мазлумларнинг қонини шафқатсизларча тўкяпти, асл ер эгаларининг уйларини бузяпти, энг ёмони – сиз ҳам қайсидир маънода уларга ёрдамлашяпсиз.