2024 йилда АҚШ Исроилга 22 млрд долларлик ҳарбий ёрдам ажратди
2023 йил 7 октябрда Ғазо секторида бошланиб, Ливан ва Сурияга ёйилган Исроил ҳужумларини қўллаб-қувватлаш учун АҚШ маъмурияти томонидан 22 млрд доллардан ортиқ тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам ажратилди.
1946-2023 йиллар давомида АҚШ Исроилга умумий ҳисобда 158 миллиард долларлик иқтисодий ва ҳарбий ёрдам кўрсатган.
Инфляцияни ҳисобга олганда, бу кўрсаткич 310 миллиард доллар дан ошган.
АҚШ Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича жаҳондаги бошқа барча давлатлар орасида биринчи ўринда туради.
2019-2023 йилларда Исроил ўз қурол-яроғларининг 69 фоизини АҚШдан импорт қилган. 2000 йилларга бориб бу улуш 78 фоизни ташкил этган.
Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) маълумотларига кўра, АҚШ Исроилнинг асосий қурол етказиб берувчиси ҳисобланади.
Ғазо секторига Исроилнинг ҳужумлари глобал ва минтақавий вазиятга жиддий таъсир кўрсатмоқда. АҚШнинг ҳарбий ёрдами нафақат Исроилнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда, балки унинг ташқи сиёсий манфаатларини қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим омил бўлиб келмоқда.
АҚШнинг Исроилга кўрсатган ёрдами фақат молиявий кўмак билан чекланмай, қурол-яроғ етказиб бериш ва стратегик шерикликни ҳам ўз ичига олади. Бу ёрдамнинг миқдори ва кўлами минтақадаги зиддиятларни ҳал этишга бўлган интилишларнинг мураккаблашувига сабаб бўлмоқда.













