Афғонистонда икки йирик энергетика иншооти — шамол электр станцияси ва қуёш электростанцияси қурилиши бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости» миллий энергетика компанияси «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) маълумотига таяниб хабар берди.

Шамол энергетикаси объекти Ҳирот вилоятида жойлашади ва унинг тўлиқ қуввати 200 мегаваттни ташкил этади. Лойиҳанинг дастлабки босқичида станция 43,2 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқаради.

Компания вакилларининг таъкидлашича, бу билан Афғонистон географик жойлашуви туфайли мавжуд улкан шамол салоҳиятидан самарали фойдаланади. Мамлакат “шамол коридори” сифатида катта имкониятга эга.

Қурилиш бошланишига бағишланган маросимда бош вазир Абдул Ғани Барадар, иқтисод вазири Дин Муҳаммад Ханиф ва Ҳирот вилояти ҳокими Нур Аҳмад Исламжар иштирок этди.

Мавзуга алоқадор