Афғонистон ҳукумати мамлакатдаги ягона аёллар радиоси бўлган "Радио Бегум" радиосига қўйилган тақиқни бекор қилди, дея хабар бермоқда Associated Press. 

Агентликнинг эслатишича, тақиқ радиостанциянинг қайсидир "хорижий рухсатсиз оммавий ахборот воситалари" билан ҳамкорлиги сабабли татбиқ этилган эди. 

Афғонистон қонунчилигига мувофиқ иш олиб бориш мажбуриятини олган "Радио Бегум" маъмуриятининг бир неча бор сўровларидан сўнг мамлакат Маданият вазирлиги эшиттиришларни қайта тиклашга рухсат берди. 

"Радио Бегум" 2021 йилда, Афғонистонда ҳокимият алмашишидан бир неча ой олдин ўз фаолиятини бошлаган. 

Радиостанциянинг ўзига хос жиҳати шундаки, барча контент аёллар томонидан яратилган. "Радио Бегум"га алоқадор сунъий йўлдош канали "Бегум ТВ" Франциядан эшиттиришлар олиб боради ва афғон ёшларига қаратилган дастурларни тақдим этади.

Мавзуга алоқадор