Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Барадар ва бир қатор юқори мартабали амалдорлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкцияларининг вақтинча бекор қилинишига эришди. Бу ҳақда Tolo ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Барадар Қатар пойтахти Доҳада даволаниш курсидан ўтиш учун 23 кунлик рухсат олган. Шунингдек, Афғонистон Марказий банки раҳбари 19–21 февраль кунлари Россияга ташриф буюриб, у ерда молия соҳаси ва киберхавфсизлик бўйича Урал форумида иштирок этиши мумкин бўлади.

Йил бошидан бери БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Санкция қўмитаси Афғонистон ҳукуматининг Ички ишлар, Ташқи ишлар ва Дин ишлари вазирликлари раҳбарларига ҳам хорижий сафарларга чиқиш учун рухсат берган.

Аввалроқ БМТ Афғонистонда ҳозирги ҳукумат даврида кўкнори етиштириш 95 фоизга камайганини маълум қилган эди.

Мавзуга алоқадор