ҲАМАС 1 феврал куни 183 нафар фаластинлик маҳбус озод қилинишини маълум қилди. Улар орасида 18 нафар умрбод қамоқ жазосига, 54 нафар оғир қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар ва 111 нафар 2023 йил 7 октябрдан сўнг ҳибсга олинган фаластинликлар бор. Шунингдек, 7 киши Фаластиндан чиқариб юборилиши кутилмоқда.

Озод этиладиган маҳбуслар орасида Фатҳ ҳаракатидан 54 нафар, ҲАМАСдан 8 нафар, Исломий жиҳоддан 6 нафар, Халқ фронтидан 2 нафар ва Демократик фронтдан 2 нафар шахс бор.

Бу жараён Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш ва асирлар алмашиш келишуви доирасида амалга оширилмоқда. Келишувга кўра, дастлабки 42 кун ичида 33 нафар исроиллик ва 1900 дан ортиқ фаластинлик маҳбус озод қилинади. Биринчи уч босқичда 400 нафар фаластинлик, 10 нафар исроиллик ва 5 нафар таиландлик маҳбус озод қилинган эди.

Мавзуга алоқадор