ҲАМАСнинг қуролли қаноти – Иззаддин ал-Қассам бригадалари матбуот котиби Абу Убайда ташкилот етакчиси Муҳаммад ад-Дайф ва бир неча раҳбарларнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Баёнотга кўра, Қассам бригадалари Ҳарбий кенгаши аъзолари – Марван Исо, Ғози Абу Тамаҳ, Раид Собит, Рафи Салама, Аҳмад ал-Гандур ва Айман Навфал ҳам ҳалок бўлган.

Бироқ Дайфнинг аниқ қачон ва қандай вафот этгани ҳақида расмий маълумот берилмади.

Исроил армияси эса 2024 йил 1 августда Муҳаммад ад-Дайфни ўлдирганини даъво қилган.

Мавзуга алоқадор