"ҲАМАС уйимизга меҳмонга келса". Исроил пропагандасини йўққа чиқарган тренд
Х (собиқ Тwitter) ижтимоий тармоғида исроиллик фойдаланувчининг барчани қўрқитиш мақсадида ёзган изоҳи дунё миқёсида Фаластин тарафдорларининг "ҲАМАС уйимизга меҳмонга келса" деб номланган трендига айланиб кетди.
Дастлаб "Jords" исмли фойдаланувчи Ирландия-Фаластин бирдамлиги ҳақида пост қолдирди.
"Ирландияликлар фаластинликлар каби мазлум", деб даъво қилишмоқда, сиз аҳмоқ мустамлакачи америкаликлар ва британияликларсиз. Сиз буни тушунолмайсиз, чунки бу бирдамлик нимани англатишини ўрганишни талаб қилади ва сизда бунинг ҳеч бири йўқ", деб ёзди у.
Кейинчалик, "Malou" исмли исроиллик фойдаланувчи ушбу постга қуйидагича изоҳ берди:
"ҲАМАС сиз ва оилангиз зиёратига ташриф буюришини кутаман".
Ушбу изоҳ Фаластин тарафдорлари орасида қўрқув уйғотиш ўрнига, янги трендга сабаб бўлди. Минглаб одамлар ҳимоякор жавоб бериш ўрнига, бу иборани қабул қилишди ва уни Фаластин қаршилик ҳаракатини олқишлаш ҳамда Исроилнинг муваффақиятсиз ташвиқотини масхара қилиш учун ишлатишди.
Исроиллик фойдаланувчининг пости 34 миллиондан ортиқ кўрилди, бироқ Х иқтибос қилинган твитларни яширди. Бироқ, бу фойдаланувчиларнинг иборани трендга айлантиришларига тўсқинлик қилмади.
Ижтимоий тармоқларда одамлар ХАМАСни оилаларига ташриф буюришса, уларни кутиб олишларини ваъда қилган постлар билан тўлдиришди. Жавоблар кулгили, сатирик ва чуқур сиёсий мазмунга эга эди.
Жумладан, "Ladennifer Cediniston" исмли фойдаланувчи барбекю зиёфати сурати билан бўлишди ва шундай ёзди: “ҲАМАС мен ва оилам зиёратига ташриф буюрганида (албатта, ҳаммаси ҳалол)”.
Ушбу тренд ҲАМАС ҳаракати нафақат мусулмонлар, балки бутун дунёда дини, миллати, ирқи ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча озод руҳли инсонлар томонидан қўллаб-қувватланаётганидан дарак беради.

