Англияда мусулмонларнинг қабри таҳқирланди
Англиянинг Уотфорд шаҳридаги қабристонда номаълум шахслар 85 та мусулмон болага тегишли қабрга шикаст етказди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов жараёни бошланган.
Расмийларга кўра, қабр тошлари жиддий зарар кўрган бўлиб, ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлган.
Шаҳар мэри маслаҳатчиси Аббос Мерали ҳодисани “шармандали ва юракни эзувчи ҳолат” деб атаган. Полиция инспектори Уилл Рожерс-Овери эса ҳудудда патруллик хизмати кучайтирилганини маълум қилди.












