АП: АҚШ ва Исроил Ғазо аҳолисини Африкага кўчиришни режалаштирмоқда
АҚШ ва Исроил учта Шарқий Африка давлати расмийларига мурожаат қилиб, уларнинг ҳудудларини фаластинликларни жойлаштириш учун потенциал манзил сифатида фойдаланиш масаласини муҳокама қилди.
Associated Press (AP) ахборот агентлигининг манбаларига кўра, АҚШ ва Исроил фаластинликларни Ғазо секторидан Шарқий Африкага кўчириш имкониятини муҳокама қилган.
"АҚШ ва Исроил Судан, Сомали ва Сомалиланд расмийларига мурожаат қилиб, фаластинликларни Ғазодан кўчириш масаласида таклиф билан чиқдилар. Ушбу ташаббус АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан можарони ҳал қилиш учун ишлаб чиқилган режанинг бир қисмидир", дейилади хабарда.
Судан расмийлари АҚШ таклифини рад этишган, Сомали ва Сомалиленд расмийлари эса бундай мулоқотдан бехабар эканликларини билдирган.
Исми ошкор этилишини истамаган манбаларнинг айтишича, АҚШ ва Исроил томони Шарқий Африка давлати расмийларига боғланганини тасдиқлаган, бироқ ушбу музокаралар қанчалик муваффақиятли бўлгани ва қайси даражада олиб борилгани ноаниқ қолмоқда.













