АҚШ Давлат департаменти ҳозирги кунда Арабистон яриморолидаги "Ал-Қоида" гуруҳининг раҳбари Саъад бин Атиф ал-Авлақийнинг жойлашуви ёки шахсиятини аниқлашга ёрдам берадиган маълумот учун мукофот пулини 10 млн долларгача оширди.

Маълумот учун, Абу Лайс номи билан ҳам танилган ал-Авлақий 2024 йил март ойида "Ал-Қоида"нинг аввалги етакчиси Холид Батарфий ҳалок бўлганидан сўнг гуруҳ раҳбари бўлган. Америка расмийларининг маълумотларига кўра у:

  • Ўз тарафдорларини АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши ҳужумларга чақирган;
  • Америка фуқароларини ўғирлашда иштирок этган;
  • Ямандаги америкаликларга қарши ҳужумларда раҳбарлик қилган.

Мавзуга алоқадор