АҚШ воситачи сифатида Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш уринишлари доирасида Исроил ва ҲАМАСга вақтинча оташкесим бўйича янги таклифларини тақдим этди. ҲАМАС бу таклифлар ҳамда Исроилнинг уларга жавобини диққат билан ўрганаётганини маълум қилди, бироқ улар ўз талабларига жавоб бермаслигини аллақачон таъкидлади.

АҚШнинг маълум қилишича, Исроил, норасмий маълумотларга кўра, икки ойлик оташкесимни назарда тутувчи режани қабул қилган. ҲАМАС ўзининг дастлабки изоҳида айнан Исроил жавобига эътибор қаратди.

«ҲАМАС АҚШнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан ўтган ҳафта келишилган таклиф бўйича Исроилнинг расмий жавобини олди. Батафсил ўрганилганда, ушбу жавоб моҳиятан вақтинча деэскалация даврида ҳам босқинчилик, қатл ва очлик сиёсатини мустаҳкамлаш уриниши экани аён бўлди», — деди ҲАМАС раҳбарияти аъзоси Басем Наим.

Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС раҳбарияти янги таклифларни синчиклаб ўрганишни бошлаган. Reuters агентлигига кўра, ҲАМАС яқин орада жавоб беришни режалаштирмоқда.

Мавзуга алоқадор