АҚШ кутилмаганда Афғонистон Ислом Амирлиги Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний ва ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли аъзолари, жумладан, Абдулазиз ва Яҳё Ҳаққонийнинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумот учун белгиланган мукофотларни бекор қилди, дея хабар қилди Ariana News.


Аввалроқ уларнинг ҳар бири учун 5 миллион доллар, Сирожиддин Ҳаққоний учун эса 10 миллион доллар мукофот эълон қилинган эди.


Афғонистон ҳукумати томонидан америкалик фуқаро озод қилингандан сўнг, мукофотни бекор қилиш ва уларни “қора рўйхатдан” чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио бу ҳодисани икки томонлама муносабатлар учун “ижобий ишора” сифатида баҳолади.


Эслатиб ўтамиз, Ҳаққоний тармоғи аъзолари АҚШ томонидан Афғонистондаги Америка қўшинлари ва НАТО коалицияси кучларига трансчегаравий ҳужумларни мувофиқлаштиргани ва иштирок этгани учун қидирувга берилган эди.

Мавзуга алоқадор