АҚШда федерал судья Трампнинг Гарвард университетига халқаро талабаларни қабул қилишни тўхтатиш ҳақидаги қарорини тўхтатди
АҚШнинг Бостон шаҳридаги федерал судья Эллисон Бэрроуз мамлакат Ички хавфсизлик вазирлиги томонидан Гарвард университетига кеча юборилган қарорни вақтинча тўхтатди.
Аввалроқ Трамп маъмурияти Гарвард университетининг халқаро талабаларни қабул қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарган эди. Судья Бэрроуз бу қарорни "жараёнга оид қўшимча маълумот ва ҳужжатлар тақдим этилгунга қадар" тўхтатишга қарор қилди.
Мазкур қарор Гарвард университетининг Трамп маъмуриятига қарши судга мурожаат қилганидан сўнг қабул қилинди.
Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойишлари билан танилган Гарвард университети президент Трамп маъмуриятининг мазкур олийгоҳда халқаро талабаларни қабул қилиш дастурини "амалдаги қонунларга риоя қилмагани" баҳонаси билан тўхтатгани учун федерал судга шикоят аризаси тақдим этганди.
Шикоят аризасида бу қарор АҚШ конституциясига зид экани таъкидланган.
Трамп ва Гарвард ўртасидаги можаро
Федерал ҳукумат, жумладан Гарвард университетини ҳам, асосан Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган талабалар намойишлари ҳамда турли хиллик, тенглик ва инклюзивлик дастурлари баҳонаси билан федерал маблағларни тўхтатиш билан таҳдид қилганди.
Бу жараёнда АҚШ Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ва инсон ресурслари вазирлиги, Таълим вазирлиги ва Давлат хизматлари бошқармаси ҳамкорлигида "Антисемитизмга қарши кураш ишчи гуруҳи" ташкил этилган эди.
Трамп маъмурияти бунгача Гарвардга ажратилган 2,2 миллиард долларлик маблағ ва 60 миллион долларлик шартномаларни музлатиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилган, университет эса бу қарорни ноқонуний деб баҳолаб, уни бекор қилиш учун судга мурожаат йўллаганди.