АҚШда янги мусулмонлар учун илова ишлаб чиқилди
Американинг Aboutislam.net сайти янги мусулмонларга динни тушуниш ва диний амалиётга оид саволларга жавоб топишга ёрдам бериш учун махсус мобил иловани ишлаб чиқди. Қўшма Штатларда исломни асосан 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар қабул қилади.
Reverts Guide иловаси исломга қизиққан барча инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг ислом билан яқинроқ танишишларига ёрдам беради.
“Reverts Guide иловасини янги мусулмонларга улар энг кўп дуч келадиган муаммолар ечимини кўрсатадиган оддий, аммо кенг қамровли восита билан таъминлаш мақсадида ишга туширдик. Бир вақтнинг ўзида диний билимлар, маънавий йўл-йўриқлар, муаммоларни ҳал қилиш ва мотивацияни таъминлайдиган ресурс яратдик. Буларнинг барчаси фойдаланувчиларга ўз эътиқодларини ўрганиш, ишонч ҳосил қилиш ва ўзларини қизиқтирган саволларга ойдинлик киритиш учун қулайлик яратиш учун ягона платформада мавжуд”, — деди лойиҳа мувофиқлаштирувчиси Муҳаммад Фатҳи.
“Aboutislam.net жамоаси исломни янги қабул қилган инсонларни қўллаб-қувватлашда катта тажрибага эга. Эндиликда бир неча янги мусулмон мусулмонларни ўз ичига олган жамоамиз ушбу илова ислом йўлига эндигина қадам қўйганларнинг маънавий ва ҳаётий эҳтиёжларини тўғридан-тўғри акс эттиришига ишонч ҳосил қилишни истайди”, деб таъкидлади у.
"Reverts Guide - бу шунчаки маълумотлар эмас, балки қўллаб-қувватлаш", дейди дастурни яратишда ёрдам берган мусулмон талаба Жой Ампонса.
“Бу беш вақт намоз ўқиш одатини ривожлантиришга, кўпчилик мусулмонларга душман бўлган жамиятга мослашишга ва ўзингни шундай қабул қилишга ёрдам беради”, деди у.













