Белгия ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдамни кенгайтиришга қарор қилди. Мамлакат Бош вазири Барт де Вевер Киевда Украина Президенти Владимир Зеленский билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида 2025 йил учун 1 миллиард евро ажратилишини эълон қилди, дея хабар бермоқда Униан ахборот агентлиги. 


Манбага кўра, Бош вазир келгусида ҳар йили шу миқдорда ёрдам беришни режалаштирганини билдирган. 


Де Вевернинг сўзларига кўра, бу маблағ Украинанинг мудофаа салоҳиятини оширишга хизмат қилади ва Европани Россиянинг мумкин бўлган тажовузларидан ҳимоя қилишга тайёрлайди. 


Шунингдек, Белгия Украинага Ф-16 ҳарбий самолётларини топширади. бу йил 2 самолёт, келаси йили яна 2 та, улардан баъзилари эҳтиёт қисмлар учун ишлатилади. Бош вазир келгусида бу кўрсаткич ошиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Мавзуга алоқадор