БМТ: 2024 йили қуролли можаролар ҳудудларида 56 минг кишининг бедарак йўқолгани қайд этилган
БМТ бош котиби ўринбосари ва Яқин Шарқ, Осиё ҳамда Тинч океани минтақалари бўйича масъул раҳбар Халед Хиарининг маълум қилишича, 2024 йилининг ўзида қуролли тўқнашувлар юз берган ҳудудларда 56 минг киши бедарак йўқолган.
У бу ҳақда 2025 йил 16 май куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “Қуролли можароларда фуқароларни ҳимоя қилиш” мавзусидаги йиғилишида баён қилди. Унда Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси (ICRC) ҳисоботидаги маълумотлар келтирилди.
Хиарининг сўзларига кўра, 2019 йили БМТ ХКнинг 2474-сонли резолюцияси қабул қилинганидан буён можаролардан жабр кўрган шахслар сони, жумладан йўқолганлар сони ҳам ортиб бормоқда. Фақат 2024 йилнинг ўзида 56 мингта янги йўқолиш ҳолати қайд этилган.
“Шиддатли ўтган тўқнашувларда йўқолганлар сонининг аниқ ҳисоб-китоби мавжуд эмас”, дея таъкидлаган Хиари “аммо вазият жиддий экани аниқ”гини қўшимча қилди.
У, шунингдек, Ғазода ушланган АҚШ-Исроил икки фуқаролигига эга Эдан Александрнинг озод этилишини “умид бағишловчи воқеа” сифатида баҳолади.
Хиарининг маълум қилишича, Ғазода тахминан 58 нафар исроиллик асирликда қолмоқда, шу билан бирга, Фаластин томонидан болаларни ҳам ўз ичига олган минглаб инсонлар бедарак йўқолгани қайд этилган.

Унинг таъкидлашича, “2023 йил октябридан бери Исроил расмийлари томонидан ҳибсга олинган минглаб фаластинликлар ҳамон бедарак экани” жиддий ташвиш уйғотмоқда.