“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мустақил Халқаро Тергов Комиссияси томонидан эълон қилинган янги ҳисоботда Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари геноцид актлари сифатида баҳоланди”, дея хабар бермоқда “The Guardian” нашри. 

49 саҳифалик ҳисоботда Исроил хавфсизлик кучлари томонидан аёлларга нисбатан зўравонликлар, шу жумладан, зўрлаш ва жинсий қийноқлар каби ҳаракатлар ҳужжатлаштирилган бўлиб, улар уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар сифатида таснифланган.  

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху эса, ушбу ҳисоботни кескин рад этиб, БМТ Кенгашини антисемитизмда айблади ва ҳисоботни “қон туҳматлари” деб атади.  

Бундан ташқари, Амнестй Интернатионал ташкилоти ҳам Исроилни Ғазодаги ҳаракатлари учун геноцидда айблаб, халқаро ҳамжамиятни ушбу жиноятларни тўхтатиш учун қатъий чоралар кўришга чақирди.  

БМТ халқаро ҳамжамиятни ушбу жиноятлар учун жавобгарликни таъминлаш мақсадида Халқаро Жиноят Судига мурожаат қилишга чақирмоқда. Ҳа, мусулмонларга нисбатан амалга оширилган бу каби террор ҳаракатлари халқаро маҳкама учун кун тартибидаги асосий масалага айланиши лозим.

Мавзуга алоқадор