Бомбаланаётган Ғазо: 281-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 281 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Нусайрат лагери,
Хон Юнис ва Дайр ал-Балаҳга
йирик ҳужумлар уюштирди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён
38345 киши шаҳид бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Ғазо шаҳри
ғарбида иккита Меркава танки ва иккита ҳарбий машинасини йўқ қилди. Снайпер ҳам
йўқ қилинди.
▪️Ҳусийлар
Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғозида иккита кемага ҳужум қилди.
▪️Ғазо ҳукумати: Тал ал-Ҳавада олдиндан режалаштирилган
қирғин содир бўлди. 70 киши ҳалок бўлди, яна 50 киши билан алоқа узилди.
▪️Европа-Ўртаер денгизи инсон ҳуқуқлари ташкилоти: Ишғол
Ғазо шаҳри ғарбида оммавий қатлларни амалга оширди. Бутун оилалар қатл қилинди.
▪️19 июль куни Халқаро суд Исроилнинг Фаластин ҳудудини
босиб олишининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маслаҳат хулосасини чиқаради.













