Бомбаланаётган Ғазо: 405-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 405 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Шайх Радван ҳудуди, Хон Юнис, Жабалия, Мавоси ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 43 712 киши шаҳид бўлди.
▪️Бир ой ичида фашистлар Ғазода 20 нафар инсонпарварлик ташкилотлари ходимини ўлдирди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Нитцарим ўқида душманга зарба беришди. Ғазодан анклав билан чегара яқинидаги Эрецга ҳам ракета ҳужуми уюштирилди. 48 соат ичида Ғазо ва Ливанда 11 босқинчи ўлдирилди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тубас, Тулкарм, Наблус ва Рамаллаҳга ҳужум қилмоқда. Тулкармда 2 нафар ёш ҳалок бўлди, бир бола яраланди.
▪️"Ҳизбуллоҳ"нинг тўрт нафар жангариси Ливан жанубидаги уйлардан бирига кирган Голани бригадасининг 6 нафар ишғол аскарини ноль масофадан йўқ қилди. Йил давомида 107 Голани аскари йўқ қилинди.
▪️"Ҳизбуллоҳ" Тел-Авивдаги Исроил Мудофаа вазирлиги Бош штабига учувчисиз самолётдан зарба берди, Ҳайфа ва Эйлатга ҳам ракета зарбаси берди.
▪️Босқинчилар Байрут чеккасида, жумладан Фаластиннинг Бурж ал-Баражна лагерига 14 марта зарба берди.
▪️100 нафар талаба Италиянинг "Леонардо" мудофаа компанияси штаб-квартирасини Исроилга қурол етказиб бераётгани сабабли тўсиб қўйди.
▪️Ирландиянинг Fontaines DC мусиқий гуруҳи Zorlu Holding томонидан Исроилга энергетика соҳасига сармоя киритилганига норозилик билдириб, Туркиядаги концертларини бекор қилди.













