Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 416 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Хон Юнис, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 35 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан бери 44211 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғазода кучли совуқ ва ёмғир бошланиши билан анклавнинг юз минглаб кўчирилган аҳолиси чодирларини сув босмоқда.

▪️Ғазо ҳукумати: Ғазодаги уруш пайтида 1000 дан ортиқ шифокор ва ҳамшира ҳалок бўлди. 310 шифокор ҳибсга олинган, уларнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

▪️Ал-Қассам бригадалари босқинчиларнинг Нитцарим ўқидаги позицияларига ҳужум қилди, 10 аскардан иборат пиёда отряди ноль масофадан йўқ қилинди, Рафаҳда ишғолчилар билан бир уй портлатиб юборилди.

▪️Ғарбий Соҳилда, Женин шаҳрида босқинчилар 13 ёшли болакай ва 20 ёшли йигитни ўлдирди. 2023 йил октябрь ойидан бери Ғарбий Соҳилда нацистлар 172 фаластинлик болани ўлдирган.

▪️"Ҳизбуллоҳ" Исроилга қарши уруш бошланганидан бери энг йирик амалиётни амалга оширди - 51 та операция. 6 та "Меркава" танки йўқ қилинди, Пальмачим ҳарбий базаси, Ашдод ва Ҳайфадаги денгиз базаси, Береа базаси, Глилот базаси ва Шарага базасига ҳужумлар уюштирилди.

▪️Бир кун олдин "Ҳизбуллоҳ"нинг бутун босиб олинган ҳудудга ҳаво ҳужуми Тел-Авив, Ҳайфа, Ашдод, Сафад, Кирят Шмона ва Метуллада вайронагарчиликларга олиб келди. Сиреналар 550 мартадан кўпроқ янгради, 4 миллион кўчманчилар деярли бир кун давомида бошпаналарда бўлди.

▪️Босқинчилар Байрут чеккасидаги турар-жой биноларига 9 марта зарба берди. Ливанда уруш бошланганидан буён 3754 киши ҳалок бўлди, 15626 киши яраланди.

▪️Аммандаги Исроил элчихонасига иорданиялик фуқаро ҳужум уюштириб, 3 қўриқчини жиддий яралади, ўзи эса отиб ўлдирилди.

▪️БААда  Исроил армиясининг «Гивати»  ​​бригадасида хизмат қилган раввин Зви Коганнинг ўлдирилишида гумон қилинган уч нафар шахс қўлга олинди. Аввалроқ ушбу шахсларнинг Ўзбекистон фуқаролари экани ва Туркияга қочиб ўтгани хабар қилинган эди.

Мавзуга алоқадор