Босқинчилар Хон Юнис, Байт-Лахия, Бурейж ва Жабалия лагерларига ҳужум қилишди.  Уруш бошланганидан бери 45578 киши ҳалок бўлган. 

▪️Янги йилнинг биринчи кунида Исроил Ғазони тинимсиз бомбардимон қилишда давом этмоқда.  Жабалия ва Бурейж лагерларида 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.

▪️Совуқ ҳаво ва кучли ёмғир туфайли Ғазода кўчирилган минглаб одамлар қийналмоқда.  Кўп сонли чодирлар сув остида қолган.  7 нафар бола совуқдан вафот этган. 

▪️Ал-Қассам бригадалари: Биз сионистларнинг тинч аҳолини қирғин қилишига жавобан босиб олинган Нетивотга ракета ҳужумини бошладик.  Жабалия лагерида Меркава танки йўқ қилинди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус, Ал-Халил, Рамаллаҳ, Тубас, Балатга ҳужум қилмоқда.  2024 йилда босқинчилар 700 нафар фаластинлик болани ҳибсга олди.

▪️БМТ: 2024 йилда Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар томонидан фаластинликларга ҳужумлар сони рекорд даражада бўлган.  Ҳар куни тўртта ҳужум ҳақида хабар берилган.

▪️Женин лагерида Фаластин қаршилик ҳаракати ва Фаластин маъмурияти кучлари ўртасида тўқнашувлар қайта бошланди.

▪️Ҳинд Ражаб жамғармаси Аргентина, Чили, Франция, Шри-Ланка ва Таиландда жойлашган исроиллик аскарларга қарши ХКМга даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Мавзуга алоқадор