Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 454 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Шужая вилоятига, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 27 киши ҳалок бўлди. 

▪️Бугун тунда фашистлар Хон-Юнисда кўчирилганлар жойлашган чодирларга ҳужум қилди. 11 киши ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эди.

▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Яна бир бола совуқдан вафот этди. У Ғазодаги оғир шароитлар туфайли вафот этган саккизинчи бола бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда Фаластин маъмурияти “Ал-Жазира” телеканалини кўрсатишни тақиқлади.

▪️ "Ал-Жазира": Ғазодаги уруш, фаластинлик журналистларга ҳужумлар ва ўлдирилиши фонида қўйилган бу қадамдан ҳайратдамиз.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Ал-Халилга бостириб кирди.  Наблусда 3 нафар фаластинлик тан жароҳати олди, улардан бири ишғолчилар томонидан ўғирлаб кетилди. Рамаллаҳда бир аёл ишғол аскари яраланди.  Тулкармда ишғол машинаси портлатилди.

▪️Полиция ҳимояси остидаги 600 дан ортиқ исроиллик кўчманчилар Ал-Ақсо масжиди ҳудудига бостириб кириб, ўзларининг диний амалларини ўтказишди.

▪️Дунё бўйлаб Ғазони қўллаб-қувватловчи намойишлар бўлиб ўтмоқда. Уларнинг энг каттаси Истанбулда бўлиб ўтди ва 500 000 киши иштирок этди.

▪️Босқинчилар Ливан жанубидаги Аита аш-Шаб шаҳрига ҳужум қилди.  Бинт-Жбейлда эса нацистлар ливанликларнинг уйларига ўт қўйди.

Мавзуга алоқадор