Британия қироли Карл III саратон касаллигига қарши даволаш жараёнининг ножўя таъсирлари сабаб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Букингем саройи матбуот хизмати хабар берди.


Қайд этилишича, қирол 27-28 март кунлари иштирок этиши керак бўлган барча тадбирлар, жумладан, уч мамлакат элчиларига ишонч ёрлиқларини топшириш маросими ва оммавий учрашувлар бекор қилинган. 


“Қисқа муолажадан сўнг, монарх расмий қароргоҳи – Clarence House’га қайтди ва у ерда давлат ҳужжатлари билан ишлашда давом этмоқда”, дейилади Букингем саройи расмий баёнотида. 


Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг феврал ойида 75 ёшли Карл III’га саратон касаллиги ташхиси қўйилган эди.


Мавзуга алоқадор