Бу йил 30 минг афғонистонлик ҳаж қилади
Афғонистон Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазирлиги 6-март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳаж маблағларининг сарф қилиниши бўйича ҳисобот тақдим этди. Вазирнинг қайд этишича, бу йилги Афғонистондан ҳаж қилувчилар сони 30 мингтани ташкил қилиб, бир нафар ҳожи учун 282 минг 90 афғони миқдоридаги маблағ белгиланган.
Бу пул АҚШ доллари билан ҳисоблаганда тахминан 3900 доллар атрофида бўлади. Ҳаж учун ҳисобланган барча харажатлар 8 млрд 278 млн 777 минг 320 афғони экани хабар қилинди. Конференцияда ҳожиларни ташиш учун белгиланган авиакомпаниялар, Саудия Арабистонида яратилган шарт-шароитлар, тўловнинг қаердан амалга оширилиши ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бу йилги ҳаж квотаси 15 минг қилиб белгиланган. Квота миқдори сўнгги йилларда 3 баробарга оширилгани маълум қилинган бўлса-да, Ўзбекистон фуқаролари учун бу миқдор ҳануз талабни тўла қопламайди. Ҳаж тўловлари ҳам Марказий Осиёдаги бошқа республиклаларга нисбатан қимматроқ бўлиб, 2024-йили 73 миллион 970 минг сўмни (тахминан 5500 доллар), 2023-йили 68 миллион 760 минг сўмни ташкил этган.