ҲАМАС ҳаракатининг исроиллик гаровга олинганларни топширишни тўхтатиш ҳақидаги баёноти ортидан Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда кеча, 10 февраль куни мамлакат мудофаа вазири Исраэл Кац маълум қилди.

Ғазо сектори ҳудуди мудофаа учун қўшимча кучлар билан мустаҳкамланган, аскарлар ва қўмондонлик бўлинмаларининг таътиллари кечиктирилди ва кучлар турли сценарийларга тайёргарлик кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ ҲАМАС расмийлари 15 февралга режаланган гаровга олинганларни Исроилга топширишни сулҳга риоя қилинмагани сабабли кейинга қолдиришини маълум қилган эди. Исроил томонидан тахмин қилинган қонунбузарликлар рўйхатига: фаластинликларнинг Ғазо сектори шимолига қайтишига йўл қўймаслик, чодирлар, ёқилғи, дори-дармон ва вайроналарни тозалаш учун жиҳозларнинг киришига тўсқинлик қилиш кабилар киради.

Мавзуга алоқадор