The Jerusalem Post “Жаҳондаги энг нуфузли 50 яҳудий анъанавий рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхатга сиёсатчилар, тадбиркорлар ва маданият арбоблари” ҳам киритилган. Улар орасида кутилмаганда Россия бош вазири Михаил Мишустин ҳам пайдо бўлди.

Янгиланган рейтингдаги биринчи ўринни шубҳасиз босқинчи исроил бош вазири Бинямин Нетаняху эгаллаб турибди.

Иккинчи ўринда АҚШ президентининг махсус элчиси Стивен Уиткофф, учинчи ўринда эса сионистлар разведкаси (Моссад) раҳбари Давид Барнеа жойлаштирилган.

 Кучли яҳудийлар ўнлигида Оқ уй маслаҳатчилари Стивен Миллер ва Адам Боэлер, АҚШ савдо вазири Ҳовард Латник ҳамда Google ҳаммуассиси Сергей Брин ҳам бор.

Сэм Алтман ва Марк Цукерберг 33-ўринда бўлса, Украина президенти Владимир Зеленский мазкур рўйхатга киритилмаган.

 

 

Мавзуга алоқадор