ЕИ Сурияга қарши санкцияларни юмшатиш бўйича йўл харитасини келишиб олди
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Сурияга нисбатан санкцияларни юмшатиш учун йўл харитасини тасдиқлади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кайя Каллас маълум қилди.
Каллас ўз баёнотида Суриядаги Асад режимига қарши жорий қилинган санкцияларни босқичма-босқич бекор қилиш режалаштирилганини таъкидлади. Санкцияларни юмшатиш биринчи навбатда мамлакатнинг тикланишига ёрдам берувчи тармоқлар, хусусан, энергетика ва транспорт соҳаларига тегишли бўлади.
"Европа Иттифоқи тезкор ва аниқ чораларни кўришга содиқ. Бироқ, агар Сурия томонидан нотўғри қадамлар қўйилса, бу қарор қайта кўриб чиқилиши мумкин", деди Каллас.
Санкцияларнинг юмшатилиши мамлакатдаги иқтисодий тикланишни рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, Европа Иттифоқи томонидан фуқаролик уруши сабабли жорий қилинган чекловларни қайта кўриб чиқишга йўналтирилган.