Евроиттифоқ ҳам АҚШ ортидан Сурияга қарши санкцияларни бекор қилишга тайёрланмоқда
20 май куни Брюсселда бўлиб ўтган учрашувда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Сурияга нисбатан жорий қилинган барча иқтисодий санкцияларни бекор қилишга келишиб олди, дея хабар бермоқда BBC Russian. Бироқ Суриянинг собиқ президенти Башар Асад режимига доир чекловлар ўз кучида қолади.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас бундан кўзланган мақсад — «Сурия халқи учун иш ўринлари яратиш ва мамлакатни барқарорроқ ҳолга келтириш» эканини таъкидлади.
ЕИ дипломатларининг AFP агентлигига маълум қилишича, Брюсселдаги навбатдаги йиғилишда тасдиқланиши кутилган келишув Сурия банкларини халқаро молия тизимидан узиб қўйган санкцияларни бекор қилади ва Сурия марказий банки активлари музлатилишини бартараф этади.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи мамлакатда иғвогарлик ва этник зиддиятларни қўзғаган шахсларга нисбатан янги шахсий санкцияларни жорий этиш ниятида. Бу чоралар мухолифат ғалабасидан сўнг алавийларга қарши содир этилган ҳужумлар билан боғлиқ.
Асад режимига қарши санкциялар, жумладан аҳолига қарши босим ўтказишда қўлланилиши мумкин бўлган қурол ва жиҳозларни сотишга қўйилган тақиқлар эса ҳали ҳам кучда қолади.