Фламан минтақасидаги университетлар инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига алоқадор Исроил муассасалари билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди.

Фламан университетлараро кенгаши баёнотига кўра, ушбу қарор 6 мингдан ортиқ профессор, ходим ва талабанинг Исроил билан академик ҳамкорликни тугатиш ҳақидаги чақириқлари асосида қабул қилинган. 

Баёнотда Фламан университетлари халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши ва уруш жиноятларини кескин қоралаши таъкидланган. Шунингдек, университетлар халқаро ҳамкорликни баҳолашда инсон ҳуқуқларига ҳурматни асосий мезон сифатида қабул қилишини маълум қилди.

"Биз инсон ҳуқуқларини бузган Исроил муассасалари билан ишламаймиз"

Кенгаш ҳар бир Фламан университети инсон ҳуқуқлари тамойилларига мувофиқ равишда ҳамкорлик қарорларини қабул қилишини эслатиб ўтди. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари бузилиши хавфини туғдирадиган лойиҳаларда иштирок этилмаслиги таъкидланди.

Чақирувлар ортидан Фламан университетлари Исроил муассасалари билан мавжуд ҳамкорликни қайта кўриб чиқди ва хавфли лойиҳаларни тугатишга қарор қилди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига алоқадор Исроил институтлари билан янги ҳамкорликлар ўрнатилмаслиги маълум қилинди.

Мавзуга алоқадор