Франция шу йилнинг сентябридан бошлаб, 11–15 ёшдаги барча ўқувчиларга мактабда мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлайди. 

Расмийларга кўра, дарс бошланишидан олдин телефонлар махсус қутиларга ёки блокланадиган ғилофларга топширилади ва фақат ўқиш якунида қайтарилади.

Таълим вазири Элизабет Борннинг таъкидлашича, бу чоралар ўқувчиларнинг руҳий саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур. 

У “рақамли танаффус” дастурининг муваффақиятли натижаларидан илҳомланган ҳолда янги тизим жорий этилаётганини билдирди.

Маълумот учун, Франция 2018 йилда мактабларда илк бор телефон чекловларини киритган эди. 

Натижада безорилик камайиб, болалар ўзаро мулоқот ва жисмоний фаолликни оширган.

Мавзуга алоқадор