Ғазодаги зўравонлик ва инсон ҳуқуқлари бузилишларини тергов қилиш мақсадида “Ғазо трибунали” деб номланган мустақил халқаро ташаббус ишга туширилди. Трибунал ўзининг илк очиқ мажлисларини 26–29 май кунлари Босния ва Герцеговина пойтахти Сараевода ўтказади.

Мажлисларнинг асосий йўналишлари:

     •колониал геноцид ва босиб олиш сиёсати;

     •мажбурий кўчириш амалиётлари;

     •апартеид тизими ва унинг оқибатлари;

  •тинч намойишлар ва норозиликларнинг криминализация қилиниши.

Мажлисларда халқаро ҳуқуқ фаоллари, инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислар, олимлар, фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Трибунал гуманитар ва маънавий мезонлар асосида тузилган бўлиб, унга БМТнинг собиқ махсус маърузачиси Ричард Фолк раҳбарлик қилмоқда.

Барча мажлислар жонли эфир орқали интернетда намойиш этилади. Якуний баёнот ва қарор 2025 йил октябрь ойида Истанбулда ўтказиладиган якуний мажлисда эълон қилинади.

Мавзуга алоқадор