Ҳиндистон Покистон ва унга қарашли Кашмир ҳудудидаги тўққизта объектга авиазарбалар йўллади. Бу ҳақда TRT нашри хабар қилди. 


Деҳли томонининг баёнотига кўра, зарбалар аниқ нишонга қаратилган бўлиб, улар ҳарбий объектларга эмас, бошқа белгиланган нуқталарга йўналтирилган.


Покистон ҳукумати ҳам ушбу ҳужумни расман тасдиқлади. Исломобод расмийларининг билдиришича, Ҳиндистон учта алоҳида ҳудудга ракета ҳужумлари уюштирган. 


Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, зарбалардан сўнг Покистоннинг Музаффарабод шаҳрида электр таъминоти бутунлай узилган.


АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистоннинг ракета зарбалари юзасидан ўз фикрини билдирди.


“Бу – уятли ҳолат. Биз бу ҳақда эндигина хабар топдик”, деди Трамп журналистларга. – “Мен фақат шуни истайман: бу низо имкон қадар тезроқ тўхтасин”.


Унинг сўзларига кўра, бу каби вазият юз бериши мумкинлиги илгари ҳам тахмин қилинган эди, чунки Ҳиндистон ва Покистон “кўп йиллар, ҳатто асрлар давомида” бир-бирига қарши курашиб келмоқда.


Трамп, шунингдек, икки давлат ўртасидаги тарихий зиддиятлар янги тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади ва томонларни вазминликка чақирди.

Мавзуга алоқадор