Ироқда юзлаб мусҳафлар ёқилгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Ироқнинг Дажла дарёси бўйидан юзлаб ёқилган ва ташлаб кетилган мусҳафлар топилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу ҳолат дунё мусулмонларининг кескин норозиликларига сабаб бўлмоқда.
Ироқлик журналист Усмон ал-Мухторнинг маълум қилишича, ушбу воқеа юз беришидан аввал Қуръон матнининг тўлиқлигини шубҳа остига қўювчи шиа мафкураси фаол тарғиб қилинган.
“Баъзи тарғиботчилар ҳақиқий Қуръон матни “Маҳди” қўлида яширинган, деб даъво қилмоқда ва оятларни ўз манфаатларига мос равишда бузиб талқин қиляпти”, дейди журналист.
Унинг фикрича, Дажла дарёси бўйида юз берган воқеилик мазкур тарғибот оқибати, янаям аниқроқ айтганда мафкура ташаббускорларининг иши бўлиши мумкин.
Маҳаллий аҳоли ҳукуматдан айбдорларни топиб, жазолашини талаб қилмоқда. Маҳаллий ҳукумат эса мазкур воқеага муносабат билдирилмаган.












