Исроил ва ҲАМАС ўртасида 19 январда кучга кирган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бузган ҳолда, Тел-Авив Фаластиннинг Ғазо секторида камида 137 фаластинликни ўлдирди, деб маълум қилди маҳаллий расмийлар. 


Улар Исроилни 2 мартдан бошлаб фаластинликларга ҳужумларни қасддан кучайтиришда айблади. Айнан шу санада Исроил Ғазо секторидаги чегара ўтиш жойларини яна ёпган.


Келишув кучга кирганидан бери “Исроил Ғазо секторидаги аҳолига қарши блокада ва очарчиликни секин қирғин тактикасининг воситалари сифатида ишлатди”, дейилади Euro-Mediterranean Human Rights Monitor ташкилоти баёнотида. 


Шунингдек, баёнотда “Исроил снайперлари, дрон зарбалари ва квадрокоптер ҳужумлари фаластинлик тинч аҳоли вакилларига, айниқса, Исроил томонидан Ғазо шимоли ва шарқий чегараларида ўрнатилган буфер зонаси яқинида ўз уйларини текширишга уринганларга қаратилган”, дейилади.


Маълумот ўрнида, 2023 йил октябр ойидан бери Исроил Ғазода 62 000 дан ортиқ фаластинликни, асосан аёллар ва болаларни ўлдирган.

Мавзуга алоқадор