исроил* элчихонаси ходимларини отиб ташлаган эркакка ўлим жазоси берилиши мумкин
АҚШ Адлия вазирлиги Вашингтондаги Исроил элчихонасининг икки ходимини ўлдиришда гумонланаётган чикаголик Элиас Родригесга айблов эълон қилди. Айбловлардан бири бўйича унга ўлим жазоси берилиши мумкин.
Америка матбуоти Родригесга биринчи даражали қотиллик, чет эллик амалдорларни ўлдириш ва ўқотар қуролдан фойдаланиш бўйича иккита айблов қўйилгани ҳақида ёзмоқда. Воқеа жойида эркак полицияга "Фаластин ва Ғазо секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида" жиноят содир этганини айтган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у қўлга олинганидан кейин "Фаластинга озодлик" деб ҳайқирган.
Маълумот учун, 21 май куни Вашингтондаги яҳудийлар музейи олдида элчихонанинг икки ходими отиб ўлдирилганди. Отишма босқинчи исроилнинг Ғазога қаратилган янги йирик ҳужуми фонида содир бўлди.













