"Исроил" нега Ғазодаги сулҳни бузди?
Maariv нашрининг хабарига кўра, Исроил Ғазодаги ҳарбий амалиётларини давом эттириш қарор қилган бўлиб, бунинг асосий сабаби ҲАМАСга босим ўтказиб, Уиткофф режасини қабул қилишга мажбурлаш экани таъкидланмоқда.
Манбага кўра, агар ҲАМАС қаршиликни давом эттирса, исроил яқин кунларда "кейинги босқич"га ўтади. Ушбу босқичда ҳарбий ҳаракатлар янада шиддатли тус олиб, янги ҳужумлар эндиликда қуруқликдан амалга оширилади.
Экспертларнинг фикрича, агар исроил армияси Ғазога кирса, у ердан узоқ вақт чиқмаслиги эҳтимоли катта.
Исроилнинг узоқ муддатли стратегик мақсади Ғазо секторини ҳозирги шаклдаги Фаластин маъмуриятига эмас, балки "мўътадил араб томонларига" топшириш экани айтилмоқда.













