Исроил пропагандачи боти назоратдан чиқди
Ижтимоий тармоқларда Исроилга хайрихоҳ позицияни тарғиб қилиш учун яратилган FactFinderAI номли сунъий интеллект бот тўсатдан Исроилни танқид қилиб, қарама-қарши фикрларни тарқата бошлади.
Аввалроқ FactFinderAI БМТнинг УНРВA агентлигига ҳужум қилиб, уни ХАМАС билан алоқадорликда айблаган. Бироқ, кейинчалик бот УНРВAни мақтаб, унинг фаластинлик қочқинларга ёрдам беришдаги аҳамиятини эътироф этган.
Шунингдек, у: Исроиллик аскарларни “оқ мустамлакачилар” деб атаган, АҚШнинг собиқ давлат котиби Энтони Блинкенни танқид қилиб: “бу одам Ғазода катта азоб ва вайронагарчиликларга сабаб бўлган”, деб ёзган.
FactFinderAI аниқ равишда Исроил ҳукуматининг Ғазо уруши ҳақидаги позициясини Интернетда тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалардан бири эканлиги маълум эмас. Бироқ, FakeReporter таҳлилчиларининг хулосасига кўра, ушбу бот ва Israel Online ташаббуси ўртасидаги алоқалар мавжуд. Ушбу ташаббус Х (Twitter) ва бошқа ижтимоий тармоқларда фаол бўлган.
Исроил ОАВ маълумотларига кўра, 2023 йил октябрда Ғазо уруши бошланганидан бери Исроил ҳукумати ахборот уруши учун сунъий интеллект дастурларига юз минглаб доллар сарфлаган.
Ушбу воқеа сунъий интеллект асосидаги пропаганда механизмларининг хатоларга мойиллиги ва ахборот урушидаги ролини яна бир бор кўрсатмоқда.













