Теҳроннинг яқинда амалга оширган ракета ҳужуми таҳлили Исроилнинг ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими енгиб бўлмас даражада эмаслигини кўрсатади. Исроил туюлганидан кўра ҳимоясизроқ, деб ёзади Британиянинг The Guardian нашри мухбири Эндрю Рот.

Сунъий йўлдошдан олинган суратлар ва ижтимоий тармоқлардаги материалларда Эрон ракеталари Негев чўлидаги Неватим авиабазасига бирин-кетин урилгани ва иккинчи даражали портлашларга сабаб бўлгани қайд этилган.

Бу шуни кўрсатадики, Исроилнинг "Темир гумбаз" ва «Ўқ» ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари юқори самарадорликка эга бўлишига қарамай, Эроннинг зарбалари илгари тан олинганидан кўра муваффақиятлироқ бўлган.

Кадрларни таҳлил қилган мутахассислар авиабазада камида 32 та тўғридан-тўғри зарбалар берилганини қайд этган.

Бундай зарбалар Базан гуруҳининг нефтни қайта ишлаш заводлари каби қимматли нишонларга қарата берилганида, ҳалокатли таъсир кўрсатиши, экологик фалокатга ҳам олиб келиши мумкин эди”, - дейилади мақолади.

“Асосий факт шуки, Эрон истаса, Исроилга жиддий зарба бера олишини исботлаган”, - дейди CNA тадқиқот гуруҳи таҳлилчиси Деккер Эвелет.

Унинг қўшимча қилишича, ҳаво базалари мураккаб нишонлар бўлиб, кўп қурбонлар келтирмайди. Бироқ Эрон бошқа нишонлар, масалан, Исроил қуруқликдаги кучлари зич жойлашган база ёки турар-жой ҳудудидаги объектларни ҳам танлаши мумкин ва бундай ракета ҳужуми сезиларли миқдордаги қурбонларга олиб келиши мумкин.

Исроил учун яна бир муаммо - Эрон билан узоқ давом этган ўзаро зарбаларнинг иқтисодий оқибатлари. Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа таъминоти қиммат ва чекланган, бу эса можаро давом этар экан, мамлакатни Эрон зарбаларига нисбатан ҳимоясиз ҳолга келтириши мумкин.

"Исроил Эронга зарба беришга тайёрлигини аллақачон ошкора тасдиқлаганини инобатга олсак, ушбу ракета алмашинуви охирги марта содир бўлмаганидан дарак беради", - дея хулоса қилади Эвелет.

У Эрон билан зиддият узоқ давом этадиган бўлса, бундай ракета алмашинувлари узоқ муддатда Исроил учун барқарорликка таҳдид бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Мавзуга алоқадор