Калифорнияда АҚШ таркибидан чиқиш учун имзо тўплаш бошланди
Калифорниянинг АҚШдан ажралиб чиқиши бўйича петиция давлат котиби Ширли Вебер томонидан маъқулланди. Newsweek'нинг ёзишича, ташаббусни 2028 йилги сайлов бюллетенига киритиш учун 2025 йил 22 июлигача 546 651 дона имзо тўплаш керак.
«Calexit» номли ташаббус саволи шундай: «Калифорния Қўшма Штатлардан ажралиб, эркин ва мустақил давлат бўлиши керакми?»
Ташаббус қабул қилиниши учун сайловчиларнинг камида 55 фоизи ёки рўйхатга олинган 500 мингдан ортиқ кишининг 50% давомат билан маъқуллови зарур. Агар ушбу овоз бериш муваффақиятли ўтса, бу «АҚШга ишончсизлик вотуми» ҳисобланади ва Калифорниянинг мустақиллик истагини акс эттиради.
Бироқ, бу натижалар юридик жиҳатдан мажбурий бўлмайди ва федерал ҳукуматга таъсир кўрсатмайди. АҚШ қонунчилигида штатларнинг ажралиб чиқиш механизми мавжуд эмас. Олий суд 1869 йилда штатларнинг АҚШдан чиқиши имконсизлигини эълон қилган.
Calexit ҳаракати илк марта 2016 йилда Доналд Трампнинг президент бўлишидан сўнг кучайган эди. Калифорния анъанавий «демократик» штат сифатида 2020 йилда ҳам Демократик партия номзоди Камала Ҳаррис ва Жо Байденни қўллаб-қувватлаган эди.













