БМТнинг 660-резолюциясига мувофиқ Қувайтдан чекинаётган Ироқ қўшинлари 80-магистраль бўйлаб ҳаракатланишди. Колонна 3000 та автомобиль – юк машиналари, жиплар, енгил автомобиллар, тез тиббий ёрдам машиналари ва танклардан иборат эди.

АҚШ президенти катта Жорж Буш, Оқ уй чекинаётган Ироқ кучларига ҳужум қилмасликка ваъда берганига қарамай, карвонни шафқатсизларча бомбардимон қилишни буюрди.

10 соат давомида Америка самолётлари минглаб ироқликларни – ҳарбийлар ва тинч аҳолини йўқ қилди. Одамлар ҳаво ҳужумлари оловида тириклайин ёқиб юборилди, портлашлар туфайли таналари парчаланиб кетди.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, 10 000 га яқин одам ушбу оммавий қотиллик қурбони бўлган.

“Ҳатто Вьетнамда бундай нарсани кўрмаганман. Бу жуда даҳшатли", – деди АҚШ армияси майори Боб Нугент.





Мавзуга алоқадор